“Ўзбекистон темирйўллари” хабар беришича, йўловчилар Афросиёб поездининг ўрнига қуйидаги йўловчи поездлардан фойдаланиши мумкин:

  • 12-сонли “Тошкент – Бухоро” “Шарқ”;
  • 56-сонли “Тошкент – Бухоро – Хива”;
  • 58-сонли “Тошкент – Бухоро – Шовот”;
  • 72-сонли “Тошкент – Бухоро – Олот”;
  • 125-сонли “Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива”;

“Харид қилинган чипталарни темирйўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни эса chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади”, – дейилади расмий изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, 13 январ куни Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб поезди “Малик” станциясида тўхтаб қолганди. “Ўзтемирйўлйўловчи” бунга ноқулай об-ҳавони сабаб қилиб кўрсатганди.