Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартибларига оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳукумат қарори лойиҳаси билан:

а) хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • мажбурий тартибда давлат рўйхатидан ўтказиладиган маҳсулотлар турлари рўйхати;
  • давлат рўйхатидан ўтказилган маҳсулотлар давлат реестрини юритиш;
  • давлат рўйхатидан ўтказилган маҳсулотларнинг далилий ҳужжатларини шакллантириш ва сақлаш;
  • давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномага ўзгартириш киритиш, уни амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тартиби;

б) маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар турлари рўйхати;
  • маҳсулотларни интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ўрганиш ва текшириш;
  • сертификатлаштиришни амалга ошириш тартиби;
  • маҳсулотларни сертификатлаштириш схемалари қўлланиши;
  • сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий баҳолаш;
  • мувофиқлик сертификатига ўзгартириш киритиш тартиби;

в) хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • хавфлилик даражаси юқори бўлмаган мажбурий мувофиқлиги декларацияланадиган маҳсулотлар рўйхати;
  • мувофиқликни декларациялаш схемалари;
  • мувофиқликни декларациялаш ҳужжатларни шакллантириш ва уни рўйхатга олиш;
  • мувофиқлик декларациясини рўйхатга олишга асос бўлган далилий ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш;

г) хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларнинг мувофиқлигини маълум қилиш йўли билан тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • хавфлилик даражаси юқори бўлмаган мажбурий мувофиқлиги маълум қилинадиган маҳсулотлар рўйхати;