UzAuto Motors декабр ойи бошида бюджет моделлар – Damas, Labo, Cobalt ва Gentra учун шартнома тузмай қўйган эди. Январ ойи бошига келиб, олдиндан пули тўланган автомобилларни топширишни ҳам тўхтатди.
Дастлаб, машиналарни эгаларига топширишдаги тўхталиш 4-5 кун давом этиши ваъда қилинган бўлса-да, кейинроқ бу муддат номаълум муддатга узайтирилди.
Охирги бир неча йилларда шаклланган анъанага кўра, UzAuto Motors ҳар сафар автомобиллар нархини оширишдан олдин турли сабаблар билан сотувни тўхтатиб қўяди.
Бу сафар ҳам сотув қайта очилиши чўзилиб кетгач, ижтимой тармоқларда компания яна нархларни оширмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Лекин бу сафар нархлар бирйўла 30 фоизга ошиши ҳақида гаплар юрибди. UzAuto бу маълумотларни рад этиб чиқаётгани йўқ.
Нархлар ошиши кутилаётганини Kun.uz манбаси ҳам тасдиқлади, аммо қанчагача ошиши мумкинлигига аниқлик киритмади.
2023 йилдан бошлаб UzAuto Motors имтиёзлардан маҳрум қилиниб, божхона тўловларини тўлай бошлаши тахмин қилинмоқда. Аммо бу мамлакатдаги автомобил монополияси бекор бўлишини англатмайди, шунчаки танловсиз ўзбекистонликлар учун машина нархи янада қимматроқ бўлади холос.
Маҳсулот қийматини пасайтириш учун харажатларни камайтириш, янги технологиялар киритиш ва бошқа чоралар кўриш ўрнига ҳар гал нарх оширилади, яъни заводнинг муаммолари истеъмолчилар ҳисобидан ҳал этилади.
3 фоизлик йиғим ва ҚҚСнинг 3 фоизга пасайиши “ютиб юборилди”
Ёдингизда бўлса, Ўзбекистонда янги автомобил сотиб олган фуқаролар автомобилни рўйхатдан ўтказишда бюджетга 3 фоизлик йиғим тўлар эди. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бу йиғимни ишлаб чиқарувчилар тўлайдиган бўлди. Турган гапки, ўша санадан эътиборан UzAuto Motors йиғимни машиналар нархи устига миндириб, нархни 3 фоизга















