Тошкентда энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁга бориш шарт эмас
1 январдан бошлаб, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага тенглаштириладиган QR-кодли маълумотномани туғуруқхонанинг ўзида олиш мумкин. Бу тартиб 1 июндан бошлаб бутун республика ҳудудида жорий этилади.
Ҳукуматнинг 2022 йил 29 сентябрдаги 540-сон қарорига асосан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди.
Эндиликда бола туғилиши билан, тиббиёт муассасаси у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.
ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.
Тиббиёт муассасалари ушбу маълумотнома боланинг ота-онасига тақдим этади.
Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.
Эслатма: Оталик белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиниши лозим.
Маълумот учун: Янги тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган.
Мавзуга оид
12:02 / 22.11.2024
Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:03 / 01.06.2024