Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё чемпионати U22. Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси ҳам қитъада тенгсиз бўлди
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди.
Бугун, 26 январь куни мусобақа доирасида йигитлар ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтди.
Финал баҳсларида 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Шундан 9 нафари ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Бир нафар боксчимиз финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан юртимизга қайтади. Яна бир нафар боксчимиз бронза медалини қўлга киритди.
Миллий жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев
-67 кг: Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Нурислом Исмоилов
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Нусрат Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
Бронза:
-51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон эркаклар жамоаси Таиланддаги қитъа биринчилигига 13 нафар боксчи билан йўл олганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 январь куни мусобақа доирасида Ўзбекистон аёллар жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U22 жамоаси Осиё чемпионатини аёллар ўртасида ҳам, эркаклар ўртасида ҳам, умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринда якунлади.
Маълумот учун, бокс бўйича U22 жамоамиз 28 январь куни соат 16:00да Тошкентга қайтиб келади.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:19 / 28.10.2025