Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ Мудофаа вазирлиги «кўнгилли тузилмалар»ни қурол билан таъминламоқчи
Фото: РИА Новости
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, янги буйруқ лойиҳасига кўра, «кўнгилли тузилмалар»ни қурол-яроғ, жиҳозлар, кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олади.
Шу билан бирга, ушбу буйруқнинг бажарилиши «федерал бюджетдан қўшимча бюджет маблағларини ажратишни талаб қилмайди», дейилади тушунтириш хатида.
Ҳуқуқий ахборот порталида тақдим этилган маълумотга қараганда, октябрь ойининг охирида Давлат думаси «кўнгилли тузилмалар» тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Унда бундай тузилмалар президент фармони билан Мудофаа вазирлиги томонидан тузилиши мумкинлиги белгиланди.
Кўнгиллиларнинг мақоми, уларнинг ҳуқуқлари ва молиявий таъминоти шартнома бўйича ходимларнинг позициясига мос келади.
Мавзуга оид
10:17 / 03.02.2026
Мудофаа харажатлари ошади: Францияда 2026 йил бюджети қабул қилинди
09:17 / 29.01.2026
Ўзбекистон мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади
11:43 / 12.01.2026
Швеция ҳаво ҳужумидан мудофаага 15 млрд крона ажратади
15:22 / 07.01.2026