Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW: Россия Украина шарқида йирик ҳужумга тайёрланяпти
Россия Донбассда қўшинларини тўплашда давом этмоқда ва яқин ойларда, эҳтимол, Луҳанск вилоятида йирик ҳужумни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўзининг янги ҳисоботида.
Донбасс / Фото: AP
Институт таҳлилчиларининг фикрига кўра, бундан Россия, Украина ва Ғарб манбаларидан келиб тушаётган маълумотлар далолат беради.
Хусусан, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 30 январь куни Россия тинчлик музокараларига тайёрланаётгани аломатларини кўрмаётганини, аксинча вазият кузатилаётганини айтди.
Россия Федерацияси яна 200 минг кишини сафарбар қилиши мумкин, ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтиряпти ҳамда уларни Эрон ва Шимолий Корея каби дўстона авторитар режимлардан оляпти, деди Столтенберг.
Путин Украинада ўзининг «максималистик мақсадлари»ни сақлаб қолган, дея хулоса қилди НАТО бош котиби.
Украина Қуруқликдаги кучлари Захира кенгаши раҳбари Иван Тимочко ҳам Россия Қуролли кучлари бўлажак ҳужум учун Донбассда ўз гуруҳларини кучайтирмоқда, деб ҳисоблайди.
Унинг фикрича, Кремлни ғалаба қозонишни истайдиган россияликларнинг «ортиб бораётган ички босими» бундай ҳужумкор ҳаракатларга ундамоқда.
ISW, шунингдек, россиялик микроблогерларнинг «Россия Telegram-каналидан маълумот тарқатаётгани»га эътибор қаратган. Улар ҳал қилувчи ютуқни амалга оширишга тайёргарлик кўрган асосий кучлар «ҳали жангга қўшилмагани»ни билдиряпти.
Мавзуга оид
15:08 / 17.01.2026
Украина суди Тимошенко учун 661 минг евро гаров белгилади
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
13:17 / 17.01.2026
Зеленский: Украина делегацияси АҚШга йўл олди
12:17 / 17.01.2026