9 февраль куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Питер Сийярто Ўзбекистонга келади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Вазирлик маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан учрашув ўтказилади.
Шунингдек, Питер Сийярто Ўзбекистоннинг бошқа вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказиши кўзда тутилган.
















