Туркиянинг жануби-шарқида ҳамда Суриянинг шимолида содир бўлган кетма-кет зилзилалар муносабати билан кўпчилик: “Менинг уйим хавфсизми? Агар тўсатдан бу каби ҳодиса юз берса, оиламни, ўзимни қандай ҳимоя қила оламан? – деган хавотирли ўйлай бошлади.

“First Development Group” жамоаси жабрланганларнинг барчасига чуқур ҳамдардлик билдиради. Компания мутахассислари Ўзбекистоннинг кўплаб аҳолисини ташвишга солаётган биринчи саволга батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилди. Шу ўринда, янги қурилаётган биноларда, хусусан, “First Development Group” томонидан қурилган биноларда яшаш хавфсизми ёки йўқми деган саволга жавоб бериб, буни “Manhatten” тураржой мажмуаси мисолида, нима учун компания ўз объектларининг сифати ва хавфсизлигини ишонч билан кафолатлай олишини кўрсатиб ўтишни афзал билдилар.

Конструктив қисмининг лойиҳаси меъёрий ҳужжатлар асосида, шу жумладан айникса сейсмик нормалар ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Масалан, “Manhattan” тураржой мажмуасининг ишчи ҳужжатлари бино конструкцияларига сейсмик таъсирнинг пайдо бўлиши ва сезилишини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган КМК 2.01.03-19 "Сейсмик ҳудудларда қурилиш" амалдаги меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

“Manhattan” тураржой мажмуаси.

Биноларнинг чўкишига йўл қўймаслик ва сейсмик тўлқинларни максимал даражада сўндириш учун қум-шағал аралашмасидан қалинлиги 5,0 метргача бўлган сунъий асос, пойдевор ётқизиш чоралари кўрилди. Конструкциялар қулашининг олдини олиш ҳамда босимнинг грунтга бир хил тақсимланиши учун плита типидаги пойдевор ишлаб чиқилди (КМК 2.01.03-19 "Сейсмик ҳудудларда қурилиш", КМК 2.02.01-98 “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг пойдеворлари тўғрисида”ги меъёрларига мувофиқ).

Юк кўтарувчи конструкциялар сифатида бикирлик ядросига эга (диафрагма) фазовий монолитли темирбетон каркас ишлатилди. Бикирлик ядросига эга каркаслар бинонинг бутун баландлиги бўйлаб узлуксиз қўлланилган бўлиб, горизонтал сейсмик кучни ўзига қабул қилади. Бикирлик ядролари билан мустаҳкам боғланган қаватлараро монолитли темирбетон плиталар бутун тизимнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.

Лойиҳага мувофиқ юқори сифатли ва бардошли конструкцияни яратишда бажарилган ишларнинг сифати ва фойдаланилган қурилиш материалларининг роли муҳимдир. Темирбетон ишларини бажаришда бетоннинг ҳар бир партиясини қуйишдан олдин уч босқичда синчковлик билан текширилади: