Президент қарорлари билан рўй берган лавозим тайинловлари эълон қилинди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида:

  • Миршод Қурбонов – ИМВ ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига;
  • Фаррух Пўлатов – ИМВ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига;
  • Лутфулло Умрзоқов – ИМВ ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида:

  • Улуғбек Эгамов – ИССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
  • Улуғбек Муродов – ИССВ ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги директори лавозимига;
  • Мурод Мирзаев – ИССВ ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори лавозимига;
  • Дилшод Сатторов – ИССВ ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида:

  • Баҳром Шарипов – ҚХВ ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
  • Иброҳим Эргашев – ҚХВ ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори лавозимига;
  • Ҳусниддин Каримов – ҚХВ ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимига;
  • Аброл Ваҳобов – ҚХВ ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан, қуйидагилар ўз лавозимини тарк этди:

  • Шуҳрат Мирзаев, Мақсуд Рўзметов ва Алишер Тураев – қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарлари лавозимларидан;
  • Шуҳрат Жабборов ва Баҳодир Исаев – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарлари лавозимларидан;
  • Аброр Акбаров – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;
  • Эркин Ҳайитов – Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Миряшин Соатов – Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.