Ўзбекистон | 08:38 / 22.02.2023
10138
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон январда 633 млн долларлик 13 та самолёт сотиб олди

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида қиймати 633,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолётлар импорт қилган. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.

2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:

— Германия – 6 та (421,7 млн);
— Литва – 4 та (66,7 млн);
— Франция – 1 та (64,3 млн);
— Сингапур – 1 та (61,6 млн);
— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари).

Мавзуга оид