Антониу Гутерриш: Россия уруши - жамоавий виждонни ҳақорат қилиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Россия томонидан Украинага қарши бошланган урушни жаҳон ҳамжамиятининг «жамоавий виждонига ҳужум» деб атади.
«Россиянинг Украинага бостириб киришининг бир йиллиги Украина халқи учун ҳам, халқаро ҳамжамият учун ҳам даҳшатли воқеадир», деди Гутерриш чоршанба куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда сессиясида сўзлаган нутқида.
«Россиянинг Украинага ҳужуми бизнинг кўп томонлама тизимимизнинг асосий тамойиллари ва қадриятларига қарши курашдир. Бу бизнинг жамоавий виждонимизни ҳақорат қилишдир», деди БМТ бош котиби.
Россиянинг Украинага қарши урушида тактик ядро қуролидан фойдаланиш қабул қилиниши мумкин эмас, деди Антониу Гутерриш БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда сессиясида.
«Тактик ядро қуроли деб аталмиш қуроллардан фойдаланишни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Ундан чекиниш вақти келди», деди у Бош Ассамблеясининг фавқулодда сессияси очилишида.
«Ўтган йил давомида биз нафақат азоб-уқубат ва вайронагарчиликларга гувоҳ бўлдик. Бундан ҳам баттар бўлиши мумкинлиги тобора аён бўлмоқда», - деди Гутерриш.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024