Ўзбекистон | 17:28 / 23.02.2023
29546
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари лавозимига кўтарилган Шавкат Раҳмонов ўрнига Шуҳрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи эди.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

23 феврал куни ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Наманган вилоятида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. ИИВ матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон президентининг қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинлангани эълон қилинди

Шунингдек, ички ишлар вазири буйруғи билан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Шуҳрат Алиев тайинланди.

Шуҳрат Алиев 2017 йил мартидан буён Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид