Володимир Зеленский Украина ҳимоячиларига миннатдорчилик билдирди
Россия ҳарбий агрессияси бошланганининг бир йиллиги муносабати билан Украина президенти Володимир Зеленский украиналик ҳарбий хизматчиларга жасорати учун миннатдорчилик билдирди.
«Барчамизни фронт чизиғида ҳимоя қилаётган Украина ҳарбийлари - улар ҳаммадан яхши. Айнан бизнинг ҳимоячиларимиз бўлган эркаклар ва аёллар туфайли Украина кучли, курашмоқда, яшаяпти. Барча аскарларимизга раҳмат - тирик қолганлар ва афсуски, энди бизнинг орамизда йўқларга - уларнинг жасорати учун. Ёвузлик ҳали ҳам бор ва жанг давом этмоқда. Лекин биз аниқ биламизки, бу бизнинг ғалабамиз билан якунланади», деб ёзди Зеленский Facebook'да.
БМТ Бош ассамблеясининг махсус сессияси иштирокчиларининг аксарияти 23 февраль, пайшанба куни кечқурун «Украинада кенг қамровли, адолатли ва мустаҳкам тинчлик ўрнатиш» ва Россия қўшинларини мамлакатдан тўлиқ олиб чиқишга чақирувчи резолюция учун овоз берди.
Ҳужжатни 193 давлатдан 141 таси ёқлади, 7 та давлат – Беларус, Мали, Никарагуа, Россия, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея вакиллари қарши овоз берган, 32 давлат, жумладан, Ҳиндистон ва Хитой бетараф қолган.
Шу пайтгача БМТнинг Украинадаги уруш бўйича резолюцияси энг кўп овозни ўтган йилнинг октябр ойида тўплаган, ўшанда 143 давлат Россиянинг Украинанинг Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорижжя вилоятларини аннексия қилганини қоралаган эди.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024