Анжуманда Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилнозахон Каттахонова ва бошқалар сўзга чиқиб, ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришди.
42 км масофага классик марафон, 21 км масофага ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км масофага оммавий югуриш мусобақалари ўтказилиши, уларда профессионал спортчилар билан бир қаторда ҳаваскорлар ҳам иштирок этиши мумкинлиги таъкидланди.
Маълум қилинишича, марафон ва ярим марафон масофаларида 18 ёшга тўлган фуқаролар иштирок этишига рухсат берилади, иккита сўнгги масофаларда иштирок этиш учун ёш доираси чекланмаган.
Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади. Умумий мукофот жамғармаси 259 млн 720 минг сўмни ташкил қилади.
42 км масофа учун:
1-ўринга — 30 млн сўм
2-ўринга – 20 млн сўм
3-ўринга — 15 млн сўм
4-ўринга – 10 млн сўм
5-ўринга – 8 млн сўм
6-ўринга – 5 млн сўм
21 кмга ярим марафон учун:
1-ўринга — 20 млн сўм
2-ўринга — 15 млн сўм
3-ўринга — 12 млн сўм
4-ўринга — 8 млн сўм
5-ўринга — 6 млн сўм
6-ўринга – 4 млн сўм
10 км масофага югуриш:
1-ўринга – 6 млн сўм
2-ўринга – 4 млн сўм
3-ўринга — 2 млн сўм
3 км масофага югуриш иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар кўзда тутилган.

Эътиборлиси, Тошкент марафони тарихида илк бор болалар ўртасида «Kids Run» оммавий югуриш мусобақаси ҳам ташкил этилади. Мусобақа 11 март куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда иккита тоифадаги: 2015 йил ва 2011 йилгача туғилган болалар иштирок этиши мумкин. Оммавий югуриш пойгасига иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш бепул. «Kids Run» оммавий югуриш пойгаси скандинавча юриш ҳаваскорлари билан биргаликда ўтказилади. Болалар масофаси 1 км, юрувчиларнинг масофаси 3 кмни ташкил қилади.














