BYPOL: Минск яқинида Россия армияси учун энг муҳим самолётлардан бири йўқ қилинди
BYPOL'нинг DW нашрига маълум қилишича, Минск яқинидаги А-50 ҳарбий самолёти ҳужум учун тасодифан танлангани йўқ, у Украинадаги объектларни нишонга олиш учун ишлатилган. Беларусдаги мухолифат бир йилдан кўпроқ вақт ичида энг муваффақиятли диверсия ҳақида эълон қилди.
Беларус хавфсизлик хизматининг собиқ амалдорлари уюшмаси BYPOL маълумотларига кўра, Беларуснинг Мачулишчи аэродромида портлатилган Россиянинг А-50 ҳарбий самолёти ҳужум учун тасодифан танланмаган. 27 февраль, душанба куни BYPOL раҳбари Александр Азаров DW нашрига берган интервьюсида А-50 ҳаводан эрта огоҳлантириш ва назорат қилиш самолёти Россия армияси учун муҳим бўлгани, чунки у Россия ракеталарини Украинадаги нишонларга йўналтиришда фойдаланилганини айтиб ўтди.
«Бу ҳаво флотидаги флагманга ўхшайди. «Кинжал»лар ташувчилари унинг ортидан учиб, кўрсатмаларига амал қилишади. Бундай самолётлар кўп эмас», - дея тушунтирди у. Азаровнинг сўзларига кўра, бундай акциялар узоқ вақт тайёрланади. «Чет элда бўлиб, ичкаридаги партизанлар билан алоқа қилиш, разведка, таъминот, четлаб ўтиш йўлларини таъминлаш жуда қийин», — дея қўшимча қилди у.
«Белсат» телеканали эфирида Азаров Россия самолётига учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳаводан ҳужум қилинганини, бу диверсияни «Перамога» режаси иштирокчилари бўлган беларуслар амалга оширганини таъкидлади. «Операция иштирокчилари мамлакат ташқарисида аллақачон хавфсиз жойда. Ҳамма чиқиб кетди, шамолни даладан излаб юришсин энди», - деди у ва операцияга бир неча ойдан бери тайёргарлик кўрилганини қўшимча қилди.
Беларус раҳбари Александр Лукашенко хавфсизлик кучлари билан йиғилиш ўтказди, унда Беларус Хавфсизлик кенгаши давлат котиби, ички ишлар ва мудофаа вазирлари, КГБ ва Давлат чегара қўмитаси раҳбарлари иштирок этди. БелТА давлат агентлиги маълумотларига кўра, у Беларусга қарши чегараларда «заррача тажовуз»ни кузатиш ва зарур чораларни кўриш зарурлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Минск душманлари «Беларусдаги вазиятни қўзғаш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланади». «Улар буни қиладилар. Мен сиздан ушбу ўрнатишларни амалга оширишингизни талаб қиламан. Қолган ҳамма нарса менга боғлиқ», - дея қўшимча қилди у.
«Беларускi Гаюн» Telegram-каналида таъкидланганидек, Лукашенко матбуот хизмати тор доирадаги учрашувдан қисқа видеони эълон қилди. Бу унинг сўзлари билан бошланади: «Ички ва биринчи навбатда, ташқи воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, мен сизнинг оғзингиздан Беларусимиз атрофидаги ички сиёсий ва ҳарбий таркибий қисмнинг тавсифини эшитишни хоҳлайман». Шу билан бирга, ҳаяжонлангани кўринган Лукашенко бу воқеалар билан нимани назарда тутаётганини аниқлаштирмаган ва хавфсизлик кучларидан, айниқса чегарада «энг шафқатсиз» тартиб-интизомни талаб қилмоқда, дея қўшимча қилди фаоллар.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024