Жаҳон | 13:44 / 28.02.2023
17276
2 дақиқада ўқилади

Илон Маск яна дунёдаги энг бой одамга айланди

Маскнинг бойлиги Tesla акцияларининг ўсиши фонида ошди. У охирги икки ой давомида рейтингда етакчилик қилган Бернард Арнони биринчи ўриндан четга суриб қўйди, деб хабар берди Bloomberg.

Фото: Shutterstock

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқинига кўра, сайёранинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади. Маскнинг бойлиги, агентликнинг 28 февраль, сешанба кунги маълумотларига кўра, Tesla акциялари ўсиши фонида 187,1 миллиард долларгача ошган. Электр автомобиль ишлаб чиқарувчисининг акциялари 6 январдаги энг паст кўрсаткичдан 70 фоизга ошиб, бир акция учун 207,63 долларни ташкил қилди. 

Bloomberg маълумотларига кўра, Twitter эгаси Илон Маскнинг шахсий бойлиги Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи раҳбари Бернард Арнонинг бойлигидан ошиб кетган, у сўнгги икки ой давомида рўйхатда устунлик қилган. Bloomberg Арнонинг активларини 185,3 миллиард долларга баҳоламоқда.  

Шу билан бирга, реал вақт режимида миллиардерлар рейтингини тузувчи Forbes журнали маълумотларига кўра, рўйхатда биринчи ўринда Бернард Арно (206,3 миллиард доллар), иккинчи ўринда Илон Маск (197,7 миллиард доллар) турибди. Маск декабрь ойида рейтингларда етакчи сифатида Бернард Арнога ўз ўрнини бўшатиб берди. 

Bloomberg декабрь ойида Илон Маск тарихда 200 миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўқотган биринчи одам бўлганини хабар қилган эди. 2021 йил ноябрида унинг бойлиги энг юқори чўққисида 340 миллиард долларга, 2022 йил охирида эса 137 миллиард долларга баҳоланган. 

Мавзуга оид