Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
Қарор йиллик таҳлил асосида, шунингдек, Беларусдаги ички вазиятнинг жиддийлиги ва Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаши туфайли қабул қилинган.
Европа Иттифоқи Кенгаши Беларусга нисбатан «ички репрессия» ва «Украина можаросига аралашгани» учун жорий қилинган чеклов чораларини яна бир йилга узайтирди. Санкциялар 2024 йил 28 февралгача амал қилади.
Чекловчи чораларга Европа Иттифоқига саёҳатни тақиқлаш ва 195 киши, жумладан Беларус президенти Александр Лукашенконинг активларини, шунингдек, 34 ташкилотнинг активларини музлатиш киради. Шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилган жисмоний ва юридик шахсларга тўғридан-тўғри ёки билвосита маблағ ўтказиш тақиқланади, деб эслатди ЕИ Кенгаши.
Бундан ташқари, Беларус мақсадли иқтисодий санкциялар, жумладан молия сектори, савдо, икки томонлама мақсадли товарлар, технология ва телекоммуникациялар, энергетика, транспорт ва бошқалардаги чекловлар таъсири остида қолмоқда.
Қарор йиллик таҳлил асосида, шунингдек, Беларусдаги ички вазиятнинг жиддийлиги ва Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаши туфайли қабул қилинган.
Европа Иттифоқи Кенгаши, шунингдек, Беларусда фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ваъда берди.
2020 йил август ойида, Александр Лукашенко ғалаба қозонган президентлик сайловининг расмий натижалари эълон қилинганидан сўнг, Беларусда оммавий норозилик намойишлари бошланди ва у 2021 йилнинг мартигача давом этди. Европа Иттифоқи ҳукуматнинг намойишларни бостириши ҳақидаги хабарлар ортидан санкциялар жорий қилди.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Беларусга қарши икки мақсадли маҳсулотлар, нефт, кўмир, пўлат ва олтин маҳсулотларига таъсир қиладиган янги санкциялар пакетини жорий этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
22:39 / 04.11.2024