Рейслар Airbus А330-200 самолётларида ҳафтасига икки марта — душанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Айни пайтда авиаташувчи ҳам ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Урумчи — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида жойлашган China Southern Airlines авиакомпанияси парки ҳажми бўйича Осиёдаги энг йирик авиакомпания, шунингдек, Осиёдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.

















