Максет, асосчи, 26 ёшда: “Ёшлигимдан ҳакерликка қизиқардим, ўзбекистонлик Марк Цукерберг бўлишни орзу қилардим. Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида киберхавфсизлик соҳасида таҳсил олдим. У ерда дастурчилик йўналишида бир муддат ишлаганимдан кейин Ўзбекистонга қайтиб фаолият бошладим. Бунинг учун менга жамоа керак эди. Шунинг учун соҳадаги ўз ишининг устаси бўлган, ёш бўлган йигитларни бир жамоага тўпладим. Айни пайтда жамоамизда 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, турли вилоятлардан келган дастурчи йигитлар бор.
Mana бренди остида бир нечта иловалар ишлаб чиқдик. Mana Taxi, Mana Maktab лойиҳаларимиз айни пайтда ишга тушган. Яна бир нечта лойиҳалар устида ишлаяпмиз”.
Акбар, дастурчи, 24 ёшда:
“4 йилдан бери дастурчилик соҳасида фаолият юритаман. Шу вақт ичида 35 дан ортиқ лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширганман. Жамоамиз билан бир оила бўлиб, Ўзбекистонда ИТ соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз”.
Султон, бизнес-аналитик, 29 ёшда:
“Mana Taxi лойиҳасини яратишда ҳам йўловчиларга, ҳам ҳайдовчиларга қулай бўлиши ҳақида ўйладик. Масалан, ҳайдовчи бу иловадан фойдаланишда қаергадир бориб рўйхатдан ўтиши шарт эмас. Қўлидаги телефон орқали онлайн рўйхатдан ўтади ва ўзига тегишли барча маълумотларни, автомобил маркасини, суратларини киритади. Шундан сўнг модераторлар томонидан маълумотлар текширилиб, тасдиқланади. Шундан кейин ҳайдовчи ўз иш фаолиятини бошлаши мумкин”.
Метродаги таниш овоз, фақат аёл ҳайдовчилар чақириш имконияти
“Ўзбекистонда такси фаолиятини йўлга қўйган иловалардан фарқли ўлароқ биз вилоятлараро хизматни йўлга қўйганмиз. Республиканинг исталган ҳудудига бориш ёки етказиб бериш учун иловада буюртма қабул қилинади.
Яна бир ўзгача ёндашувимиз иловадаги ўзбекча овознинг ўрнатилиши. Тошкент метрополитенида Муслима Муродованинг овози ҳаммага таниш ва қадрдон. Шу опа бизга ёрдам берди, яъни бу овоз энди Mana Taxi иловасида янграйди.
Айни пайтда иловани бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлатишни йўлга қўймоқчимиз. Бу жараённи босқичма-босқич амалга оширамиз”.
Хонимлар тарифи: фақат аёл ҳайдовчилар келади











