Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ: Бошқа давлатлар «Ҳавана синдроми»га алоқадор эмас
Америка разведкаси «Ҳавана синдроми» хорижий разведка агентликлари ҳужумлари натижаси эканлигига ҳеч қандай далил топмади. Катта эҳтимол билан, унинг намоён бўлишига бошқа омиллар сабаб бўлган, деди АҚШ Миллий разведкаси раҳбари.
АҚШ разведка хизматларининг текширувлари «Ҳавана синдроми» - эшитиш ва кўришнинг бузилиши, кучли бош оғриғи, мувозанатни йўқотиш ва америкалик дипломатларнинг турли мамлакатларда кўриш қобилиятининг бузилиши ҳолатлари - хорижий разведка агентликларининг ҳужумлари натижаси эканлигига ҳеч қандай далил топмади. Бу ҳақда 1 март, чоршанба куни Миллий разведка директори Аврил Хейнс маълум қилди.
Унинг ABC News томонидан келтирилган сўзларига кўра, «Ҳавана синдроми»нинг намоён бўлишига бошқа сабаблар - яширин касалликлар ёки «атроф-муҳит омиллари» сабаб бўлган. Хейнснинг айтишича, дипломатларда бу аломатлар қасддан, шу жумладан, ҳар қандай қурол ёрдамида пайдо бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай далил топилмади.
Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернснинг таъкидлашича, тақдим этилган баҳо «икки йилдан ортиқ пухта ва машаққатли маълумот йиғиш, тергов фаолияти ва таҳлил қилиш» натижасидир. Унинг сўзларига кўра, амалга оширилган ишлар бошқарув тарихидаги «энг катта ва жадал ишлардан бири»дир.
Аммо фирмаси Ҳавана синдроми қурбонларининг ўнлаб вакилларини ҳимоя қиладиган адвокат Марк Заед ABC News'га тергов натижалари «етарлича шаффоф эмас»лигини айтди. «Биз таклиф этилаётган хулосаларнинг тўғрилигига ҳали ҳам шубҳамиз бор», — деди у.
«Ҳавана синдроми»нинг биринчи ҳолатлари 2016 йилда Кубадаги дипломатлар орасида аниқланган. Ўнлаб канадалик ва америкалик дипломатлар, шунингдек, уларнинг Ҳаванадаги қариндошлари чарчоқ, бош оғриғи, кўриш ва эшитиш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган. Бу воқеа бир йил ўтиб, АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп америкалик дипломатларнинг аксариятини Кубадан олиб чиқиб кетганидан сўнг кенг оммалашди.
Мавзуга оид
08:36
Хитой, Эрон, сайловга хориждан аралашув иддаолари ва «Американи қутқариш» қонуни: Трамп халқига мурожаат йўллади
07:21
Иммигрант трак ҳайдовчиларни чеклаб, америкалик фахрийларга алмаштирамиз – Трамп
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
12:03 / 16.07.2026