Беларусда зарар етказилган А-50 самолёти Россияга юборилди
Дрон ҳужуми натижасида зарар етган Россия Аэрокосмик кучларининг А-50 самолёти таъмирлаш учун Таганрогга кўчирилди, бу маълумот «Зеркало» нашрига Таганрог авиация илмий-техника мажмуасининг қабулхонасида тасдиқланди.
Беларуснинг Мачулишчи ҳарбий аэродромида жойлашган Россиянинг А-50 разведка самолёти таъмирлаш учун Таганрогга учиб кетди, деб хабар қилди 3 март, жума куни «Зеркало» нашри. Бу маълумот журналистларга Г. М. Бериев номидаги Таганрог авиация илмий-техника мажмуаси қабулхонасида тасдиқланди, улар мажмуага Мачулишчидаги аэродром ходими сифатида қўнғироқ қилган.
А-50 самолётларини таъмирловчи 325-авиация таъмирлаш заводини ўз ичига олган мажмуа қабулхонаси борт рақами 43 бўлган самолёт ҳақиқатан ҳам етиб келганини таъкидлади. «Зеркало» ушбу телефон суҳбатининг стенограммасини эълон қилди: «Сизга Беларусдан келган А-50 самолётининг таъмири ҳақида қўнғироқ қиляпман, бошлиқларим тафсилотларга ойдинлик киритинглар, деган...» – «А- 50? Сиз 43-бортни назарда тутяпсизми? - <...> - «Бу айнан Беларусдан келган самолётми?» – «Ҳа, ҳа, кеча келган».
Суҳбат чоғида «Зеркала» журналистига қабулхонада бир нечта телефон рақамлари берилган, улар орқали таъмирлаш тафсилотларига ойдинлик киритиш мумкин бўлган, бироқ уларнинг ҳеч бирига жавоб қайтарилмаган, деб ёзади нашр.
Минск яқинидаги Мачулишчидаги Беларус ҳарбий аэродромида 26 февраль куни эрталаб портлашлар содир бўлди. Собиқ Беларус хавфсизлик ходимлари уюшмаси BYPOL хабарига кўра, диверсия натижасида Украинадаги нишонларга ракеталарни йўналтиришда фойдаланилган Россиянинг А-50 эрта огоҳлантириш ва назорат қилиш ҳарбий самолёти жиддий шикастланган. BYPOL маълумотларига кўра, портлашлар натижасида А-50 самолётининг олд ва ўрта қисмлари, шунингдек, радар антеннасига зарар етган.
Мавзуга оид
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
20:18 / 16.11.2024