Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 31 йил тўлди
Туркия дунёда биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг мустақиллигини тан олган.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 31 йиллиги муносабати билан табрик эълон қилди.
«4 март – Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган қувончли кун!», дейилади дипломатик миссиянинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.
Ўзбекистон 1991 йил 31 августда ўз мустақиллигини эълон қилди. Ўша йилнинг 16 декабрида Туркия Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи давлат бўлган эди.
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 4 мартда ўрнатилган. Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси 1992 йил апрелда, Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси 1993 йил январ ойида иш бошлаган.
Anadolu агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар маълум бир давр мобайнида кўнгилдагидек даражада бўлмаган. 2016 йил ноябр ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Самарқандга ташрифидан сўнг вазият ўзгарган.
Туркия давлати раҳбари ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари икки давлат ўртасидаги шериклик муносабатларига туртки бериб, улар тараққиётида янги саҳифа очган.
2017 йил октябр ойида Мирзиёев Туркияга ташриф буюрди. Бу 21 йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистондан давлат раҳбари даражасидаги биринчи ташриф бўлган эди.
Президентларнинг сиёсий иродаси туфайли 2017 йилда муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
2018 йилда икки давлат раҳбарининг ташаббуси билан Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгаши ташкил этилди. 2020 йилда ушбу кенгашнинг биринчи йиғилиши Анқарада бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024