Жаҳон | 13:06 / 04.03.2023
10142
1 дақиқада ўқилади

Запорижжяга ракета зарбаси: қурбонлар сони 10 кишига етди

2 март куни Запорижжя шаҳридаги турар жой биносига Россия ракета ҳужуми қурбонлари сони 10 кишига етди, деб хабар берди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати. 

Фото: Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати

«4 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, қутқарувчилар уйнинг яна 3 нафар фуқаросининг жасадини блокдан чиқаришди. Умуман олганда, қутқарувчилар уй вайроналари остидан 10 нафар ҳалок бўлганларни, шу жумладан бир болани олиб чиқди», - дейилади вазирлик хабарида. 

2 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрини ўққа тутди. Ракеталардан бири беш қаватли уйга келиб тушган, подъезд ва 10 дан ортиқ квартира вайрон бўлган. 

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан 12 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 

Володимир Зеленский Запорижжяга зарбага муносабат билдириб, «террорчи давлат украинлар учун ҳар бир кунни террор кунига айлантиришни хоҳлаши»ни айтди ва навбатдаги зарбани «ваҳшийлик» деб атаб, «ҳарбий жавоб» қайтаришни ваъда қилди.

Мавзуга оид