13:17 / 05.03.2023
17863

Журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди

Унинг ўлимига давомли қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фото: Тараққиёт стратегияси маркази

«Нуроний» газетаси бош муҳаррири Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Журналист ўлимга давомли қанд касаллиги сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шуҳрат Деҳқонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, турли жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда фаолият юритган. Муҳриддин Холиқовнинг бир қанча машҳур қўшиқлари, жумладан, «Парирўй санамлар» шеъри муаллифи бўлган.

Top