Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан экспорт қилинадиган хомашё маҳсулотларининг ҳажмлари Ўзбекистон президенти ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлигини мониторинг қилиш;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига «Ўзчармсаноат» уюшмасининг Ўзбекистон божхона чегараси орқали чарм ва момиқ мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш ваколатини ўтказиш;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига «Ўзбекипаксаноати» уюшмасининг Ўзбекистон божхона чегараси орқали чарм ва момиқ мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш ваколатини ўтказиш.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради;
- «Ўзчармсаноат» ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмалари билан биргаликда хом ипак, тери ва қоракўл тери маҳсулотлари экспорти ҳажмларини Ўзбекистон президенти ва Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан рухсатнома беришда шаффоф электрон тизимини жорий этади ҳамда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб тўлиқ электрон шаклда амалга оширилишини таъминлайди.










