Танзила Норбоева Қатарга ташриф буюрди
БМТнинг кам ривожланган мамлакатлар бўйича юқори даражадаги 5-конференциясида иштирок этиш учун Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ушбу давлат Шўро Кенгаши (Маслаҳатлашув кенгаши) Раиси Ҳасан бин Абдулла ал-Ғаним билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Учрашув чоғида қатор таклифлар ўртага ташланди. Делегациялар алмашинуви орқали парламентлар, қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасида мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш хамда қўшма ташаббусларни илгари суриш шулар жумласидандир.
Турли соҳалардаги ҳамкорликни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатларни ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича мулоқотлар изчиллигини таъминлаш ва уларнинг биргаликдаги мониторингини олиб бориш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
— Биз Қатар парламенти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири деб, ҳисоблаймиз. Парламентлараро мулоқотимизни фаоллаштиришда «дўстлик гуруҳлари» муҳим ўрин эгаллайди. Қатар Маслаҳат Кенгашида 2022 йил март ойида «Қатар-Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи таъсис этилганини мамнуният билан қабул қилдик. Дўстлик гуруҳларимиз ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш тарафдоримиз, — дея таъкидлади Сенат Раиси.
Ҳасан бин Абдулла ал-Ғаним Қатар учун Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Бу борада иккала давлатнинг муштарак сай-ҳаракатларини бирлаштиришда парламентлараро алоқаларни янги даражада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.
Конструктив ва амалий руҳда ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлигининг бошқа йўналишлари, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Қатар томони мамлакатлар ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш юзасидан таклифларини билдирди.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
20:31 / 27.10.2024