«Весна» маркази: Беларусда Мачулишчидаги портлашлар туфайли одамлар ҳибсга олиняпти
КГБ ходимлари 2020 йилдан 2023 йилгача маъмурий ва сиёсий моддалар бўйича таъқибга учраганларнинг барчасини ҳибсга олишмоқда, дея хабар беради «Весна» маркази. Тинтувлардан сўнг одамлар КГБ тергов изоляторига олиб кетилмоқда, дея қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Минскда 26 февраль куни Россиянинг А-50 эрта огоҳлантирувчи ва бошқарувчи самолётига зарар етказилган Мачулишчи аэродромидаги портлашлар сабабли қидирув ва ҳибсга олишлар иккинчи кундан бери давом этмоқда. Бу ҳақда 5 март, якшанба куни Беларуснинг «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлаганидек, КГБ ходимлари 2020 йилдан 2023 йилгача маъмурий ва сиёсий моддалар бўйича жиноий жавобгарликка тортилганларнинг барчасини ҳибсга оляпти ва тинтувлардан сўнг одамлар КГБ ҳибсхонасига олиб кетиляпти. «Весна» маркази камида ўнлаб бундай ҳолатлардан хабардор. «Афтидан, улар «бармоқ билан осмонни кўрсатиш» усулида ҳаракат қилишяпти. Улар дронлари, енгил автомашиналари борлар, Мачулишчи яқинида яшовчи одамларнинг олдига боряпти», деб ёзади «Наша Нива» нашри гувоҳларга таяниб.
Минск яқинидаги Мачулишчи Беларус ҳарбий аэродромида 26 февраль куни эрталаб портлашлар содир бўлди. Собиқ Беларус хавфсизлик ходимлари уюшмаси - BYPOL хабарига кўра, диверсия натижасида Украинадаги нишонларга ракеталарни йўналтиришда фойдаланилган Россиянинг А-50 эрта огоҳлантириш ва назорат қилиш учун ҳарбий самолётига жиддий зарар етган. BYPOL маълумотларига кўра, портлашлар натижасида А-50 самолётининг олд ва ўрта қисмлари, шунингдек, радиолокацион антеннаси шикастланган. Бир неча кундан сўнг, 3 март куни самолёт Таганрогдаги таъмирлаш заводига учиб кетгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
19:19 / 23.10.2024
Беларусда президентлик сайлови санаси белгиланди
11:10 / 09.10.2024