Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. 

Уларга 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади. Шунингдек, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (15 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади. 

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати:

- Ниетбаева Ҳурлиман Аманбай қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 3-босқич талабаси;

- Самандарова Барно Тозабой қизи - Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

- Абдукаримова Феруза Улуғбек қизи - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси (Андижон вилояти);

- Мухтархўжаева Дурдона Муталибжон қизи - Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2-босқич талабаси (Андижон вилояти);

- Аминова Нигинабону Бахриддиновна - Тошкент молия институтининг 2-босқич магистранти (Бухоро вилояти);

- Ғайратова Гулзода Санъат қизи - Бухоро давлат университетининг 4-босқич талабаси;

- Анварбекова Чарос Анварбек қизи - Тошкент давлат аграр университетининг 1-босқич магистранти (Жиззах вилояти);

- Шокирова Самира Салоҳиддин қизи - Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси;

- Суюнова Мадина Муҳиддин қизи - Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси;

- Тўраева Маъмура Ўрал қизи - Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси;

- Жалолова Лобархон Суннатулло қизи - Навоий давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси;

- Рахматова Дилдора Исмат қизи - Навоий вилояти Кармана туманидаги спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси;