Жорий йилнинг январь ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида биринчи Ислом санъати биенналеси бўлиб ўтди.
Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, унда Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан этнография ва тўқимачиликка оид ноёб музей экспонатлари тўплами тақдим этилди.

Жамғарма, шунингдек, Ўзбекистоннинг номоддий маданий меросига бағишланган кенг кўламли ижтимоий дастур тайёрлаган.
«Бундай тадбирлар мамлакатимизнинг бой маданиятини хорижлик томошабинларга намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир», дейди Саида Мирзиёева.

23 январдан 23 апрелгача Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом санъати бўйича биринчи биеннале бўлиб ўтяпти.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, тадбир анъаналарни сақлашни қўллаган ҳолда, инновацияларни илгари суради. Унда санъат соҳасидаги маънавий изланишлар унинг барча кўринишдаги бадиий ифода ва шаклларида тақдим этиляпти.







