Британия Кенгаши, Буюк Британиянинг маданий алоқалар ва таълим имкониятлари бўйича халқаро ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда инглиз тилини баҳолаш мавзусида конференция ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинган 2023 йилда «New Directions Series» инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш борасида Ўзбекистонда ўтказилган конференция чет тилини билиш даражасини баҳолаш мактаб ва олий ўқув юртларида таълим сифати ва ислоҳотларига қандай таъсир кўрсатиши каби мавзуларни муҳокама қилиш майдонига айланди.

Ушбу тадбирда соҳа бўлимлари вакиллари, тилшунослар, таълим муассасалари раҳбарлари ва илмий ходимлардан иборат 250 нафар эксперт иштирок этди. Анжуманда Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда инглиз тилини баҳолаш, тенденциялари, ёндашувлар нуқтаи назари ва тушунчалари тақдим этилди.

Денис Воддингем, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори:

«Биз маҳаллий, минтақавий ва халқаро сиёсатчиларни, ўқитувчиларни, олимларни ва баҳолаш бўйича мутахассисларни Тошкентдаги «New Directions Series» конференциясига иштирок этиш учун келганларидан мамнунмиз. Бу ерда биз ўзаро тармоқ ўрнатиш, алмашиш ва шу йўналишда илғор ишланмалар билан бўлишиш учун динамик майдонни тақдим этамиз.

«New Directions Series» - тил синови ва баҳолаш бўйича Британия Кенгашининг флагмани, шунингдек, «Тил таълими ислоҳотига комплекс ёндашув», «Потенциални рўёбга чиқариш: сиёсат, ўзаро алоқалар ва таъсир», «21-асрда иш, ўқиш ва шахсий эҳтиёжлар учун инглиз тили» ва «Инглиз тилини амалиёт ва сифатни баҳолаш маҳсулотлари орқали ўқитиш сифатини таъминлаш» мавзулари доирасида ўтказиладиган конференция ҳисобланади. Биз таълим тизимларида инглиз тилини баҳолаш соҳасидаги илғор ишланмалар ва тажриба алмашиш учун ноёб платформа яратишни мақсад қилган эдик».

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи Шерзод Неъматов:

 «Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг инглиз тилини билиш даражасини ошириш мақсадида олий таълим соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу масала давлат сиёсатининг энг устувор вазифаларидан бири даражасига кўтарилди. Мамлакатимизда илм-фан ва таълимни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш биз учун муҳим.