Ёшлар катталар учун реванш олди. Ўзбекистон U-20 «кенгурулар»ни мағлуб этиб, мундиалга чиқди (фотогалерея)
Ўзбекистонда ўтаётган U-20 Осиё Кубогида чоракфинал баҳслари бошланди. Бу босқич яримфинал ва финалдан-да аҳамиятли саналади, чунки ўртага жаҳон чемпионати йўлланмаси тикилганди.
«Ҳаёт-мамот жанги»да мезбонлар Австралияга қарши майдонга тушиб, 120 дақиқада ҳам ғолиб аниқланмаган тўқнашувда пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетишди.
Асосий вақтнинг 77-дақиқасида «кенгурулар»дан Габриэл Попович ҳисобни очган бўлса, 79-дақиқада Зафармурод Абдураҳматов халоскорга айланди ва мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон, қўшимча бўлимларда эса Австралия яхшироқ кўринди. Иккала жамоада ҳам имкониятлар юзага келди, аммо мундиал чиптаси «лотерея»да аниқланди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари барча 5та зарбани голга айлантиришган бўлса, меҳмонлардан Адриан Сегечич адашди.
Шу тариқа ўзбекистонлик ёшлар 2019 йилги Осиё Кубоги плей-оффида айнан Австралияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган акалари учун реванш олишди.
Ҳаяжонлар, эмоциялар ва кўз ёшларга бой бўлган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилинг.
Мавзуга оид
10:17 / 17.04.2024
Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний таркиби эълон қилинди — Файзуллаев ва Ҳусанов бор
19:15 / 11.02.2024
Йиғлаган қизалоқ, финалга келган Инфантино — Қатар Иорданияни мағлуб этган баҳсдан фотожамланма
09:44 / 26.01.2024
Осиё Кубоги гуруҳ босқичи якунлари. Қандай сюрпризлар бор?
18:34 / 23.01.2024