13 март куни Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида «Андархон» чегара бозори қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди. 

Тадбирда Тожикистоннинг «Сўғд» вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти раҳбари Хайрулло Бозоров, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, икки вилоят тадбиркорлари ва ишбилармонлари иштирок этди. 

Хабарга кўра, бозор 8 миллион долларга Ўзбекистон ҳисобидан қурилади. 

«Андархон» 5 гектар майдонда қурилади. Унда 200 та дўкон, банк филиали, ресторан ва кафе, меҳмонхона, логистика маркази бўлади. 

Режага кўра у ерда икки давлат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилади.