Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Орбан билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида давлат раҳбари бош вазир ва дўст венгер халқини миллий байрам – Венгрия инқилоби куни билан қутлади.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Мамлакатлар етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия корхоналарининг самарали кооперацияси учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:29 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: Орбан Украина бўйича ЕИ янги стратегиясини талаб қилмоқда
14:26 / 06.11.2024
Виктор Орбан «Туркий дунё олий ордени» билан мукофотланди
13:01 / 06.11.2024
Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашди
11:50 / 04.11.2024