ОАВ: Хитой фирмалари Россияга қурол ва ўқ-дорилар етказиб берган
Божхона маълумотлари Хитойдан тўғридан тўғри милтиқлар, шунингдек, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали дронлар ва зирҳли жилетлар юборилганини кўрсатади, деб ёзади Politico.
Хитой корхоналари Россияга камида мингта милтиқ, шунингдек, ҳарбий амалиётлар учун ишлатилиши мумкин бўлган турли ўқ-дорилар ва жиҳозларни етказиб берди, деб ёзади 16 март, пайшанба куни Американинг Politico нашри. Import Genius божхона маълумотлари агрегатори маълумотлари таҳлили асосида нашрда эълон хабарга кўра, етказиб берувчи корхоналардан камида биттаси Хитойга алоқадор бўлган.
Маълумотда қайд этилганидек, Хитойнинг энг йирик давлат мудофаа пудратчиларидан бири China North Industries Group Corporation Limited 2022 йилда Россиянинг «Техкрим» компаниясига Американинг М16’дан кўчирилган CQ-А автоматларини юборган. Ҳужжатларга кўра, бу маҳсулотлар «фуқаролик ов милтиғи» сифатида сақланган.
Нашрнинг таъкидлашича, қуроллар Украинада Россия кучлари томонидан қўллангани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ, аммо у ерда АҚШ санкциялари остида бўлган Da-Jiang Innovations Science & Technology Co компаниясининг DJI маркали Хитой дронлари аллақачон пайқалган.
Россия олган бўлиши мумкин бўлган нарсалар орасида ушбу компаниянинг Хитойда ишлаб чиқарилган дронлари учун эҳтиёт қисмлар ҳам бор - 12 та эҳтиёт қисмлар, шу жумладан батареялар ва камералар партияси БАА орқали Россияга жўнатилган. Шунингдек, Хитойнинг зирҳли жилетлари – 12 тоннадан ортиқ юк – 2022 йил охирида Туркия орқали Хитойдан Россияга олиб ўтилди, деб ёзади Politico.
Мавжуд маълумотларга кўра, Пекин Украинадаги жангларни қўллаб-қувватлаш учун Москвага тўғридан тўғри катта миқдордаги қурол-яроғ етказиб бермаяпти. Бироқ, журналистлар аниқлаганидек, Хитойдан Россияга «иккиламчи мақсадли» товарлар келади - бу оддий тижорат йўллари орқали буюртма берилиши мумкин бўлган, аммо кейин ҳарбий мақсадларда ишлатиладиган ускуналар.
Бу Хитой Россияга милтиқ ва зирҳли жилетлар етказиб бераётгани, шунингдек, дронлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар етказиб беришда давом этаётганининг биринчи тасдиғидир.
Аввалроқ, 26 февраль куни АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уилям Бернс CBS News телеканалига берган интервьюсида Вашингтон Хитой Россияга Украинага қарши уруш учун қуроллар етказиб бериш ҳақида ўйлаётгани, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаганига «ишончи комил» эканини айтганди.
Бир ҳафта олдин АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CBS телеканалининг Face the Nation телеканалига берган интервьюсида Хитой Россиянинг Украинага қарши урушини «қўллаб-қувватлашни кўриб чиқаётганини» айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, бу ёрдам «ўқ-дорилардан тортиб қуролларгача» бўлиши мумкин.
Хитой бундай товарлар етказиб берилаётганини рад этяпти.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024