Ўзбекистон | 11:57 / 18.03.2023
14818
1 дақиқада ўқилади

Янги Тошкентда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилади

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент пойтахт аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Шу мақсадда “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан минг туп дарахт экилади. 

Давлат раҳбари бу ишларнинг давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида мингтадан дарахт экишни таклиф этди. 

Сўзининг якунида Президент пойтахт Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёт даражаси ва салоҳиятига ҳар томонлама мос бўлган йирик мегаполисга, дунёдаги энг гўзал ва жозибадор шаҳарлардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид