Фарғона давлат университети биносида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Тадбирда Фарғона вилоятидаги чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати директори Элеонора Дадажонова, «Murad Buildings» бренди асосчиси Мурод Назаров, Ўзбекистон халқ артисти, хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид ва 2,5 мингдан зиёд вилоятнинг иқтидорли ва фаол ёшлари иштирок этди.

























