Тошкент – Водий йўналишида ҳаракатланган, нефт ташишга мўлжалланган махсус юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, йўлнинг қарама-қарши қисмига ағдарилган. Натижада юк автомобилига ортилган битум маҳсулоти ерга тўкилган. Ёнғин содир бўлмаган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб бориб, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса оқибатларини бартараф этди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Довонда автомобилларнинг икки томонлама хавфсиз ҳаракати давом этмоқда.