Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда бир йилда саккизинчи марта базавий ставка кўтарилди
Кутилганидек, АҚШда асосий ставка яна оширилди — 0,25 фоиз пунктга.
Фото: Getty Images
АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) базавий асосий ставкани 0,25 фоиз пунктга оширди. Энди унинг диапазони 4,75-5 фоизни ташкил этади, дея хабар беради агентлик 22 март, чоршанба куни. Бир йил ичида саккизинчи марта оширилган ставка 2006 йилдан бери энг юқори даражага етди.
ФЗТ ўз баёнотида ўсиш таҳлилчиларнинг прогнозларига мос келишини ва Silicon Valley Bank (SVB) ҳамда Signature Bank'нинг ёпилишидан кейинги инқироз билан боғлиқлигини таъкидлади. Агентликнинг таъкидлашича, инқироз таъсирининг кўлами «ҳали аниқ эмас», аммо АҚШ банк тизими «соғлом ва бардошли».
Ўз навбатида, Очиқ бозорларда операциялар бўйича федерал қўмита (FOMC) узоқ муддатда максимал бандлик ва 2 фоиз инфляцияни мақсад қилганини билдирди.
Мавзуга оид
22:08 / 05.02.2026
Эпштейн иши бўйича материалларда ўзбекистонлик «модел қиз» хатлари борлиги маълум бўлди
21:33 / 05.02.2026
«Эпштейн иши»нинг 5 та муҳим оқибати: нега бу иш ҳали тинчимаслиги ҳақида
19:02 / 05.02.2026
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар тўғрисида англашув меморандумини имзолади
18:27 / 05.02.2026