Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ва Шимолий Македония Путин бўйича Ҳаага ордерини қўллаб-қувватлади
Германия ва Шимолий Македония Халқаро жиноий судни тўлиқ қўллаб-қувватлайди, дея маълум қилди мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Шимолий Македониядаги ҳамкасби Буяр Усмоний билан биргаликда Ҳаагадаги Халқаро суд (ХЖС) томонидан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун чиқарилган ордерни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради dpa 23 март, пайшанба куни.
«Ҳеч ким Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомидан, халқаро ҳуманитар ҳуқуқдан устун эмас, ҳеч ким жазосиз уруш жиноятларини, инсониятга қарши жиноятларни содир эта олмайди», деди Бербок Скопьега ташрифи чоғида. «Шунинг учун биз ҳозир ҳибсга олиш ордери бўйича Халқаро жиноий судни қўллаб-қувватламоқдамиз», дея қўшимча қилди у. Аввалроқ Германия канцлери Олаф Шольц ҳам худди шундай баёнот берган эди. «Ҳеч ким ҳуқуқ ва қонундан устун туролмайди», деди у.
Бербокнинг айтишича, Германия уруш жиноятлари жазосиз қолмаслиги учун яратилган Халқаро жиноий судни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. «Баъзида вақт керак, баъзида ўнлаб йиллар керак», деди Бербок. Усмоний, шунингдек, Шимолий Македония урушнинг бошиданоқ Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралаб, Европа Иттифоқининг барча санкциялар пакетларига қўшилганини эслатди. «Барча ҳуқуқбузарлар жавобгарликка тортилади», - деди Усмоний.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Путин устидан суд бўладиган бўлса, Ҳаагага ракета ҳужуми уюштирилиши билан таҳдид қилганди. «Ҳаага суди биносига Шимолий денгиздаги Россия кемасидан гипертовушли ташувчи зарба беришини тасаввур қилиш мумкин. Шундай экан, судьялар, осмонга диққат билан қаранглар», деб ёзади Медведев.
Мавзуга оид
17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди
15:37 / 16.03.2025
Шимолий Македониядаги тунги клубда юз берган ёнғин оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025