16:23 / 25.03.2023
39947

Хонанда Дилмурод Далиев никоҳидаги аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда 

Хонанда Дилмурод Далиев ўз никоҳидаги аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинган. Бош прокуратура маълумотларига кўра, санъаткор аёлга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган. 

Фото: YouTube

23 март куни Риштон туманида яшовчи 36 ёшли Д.Д. ўзи билан расмий никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб юрган 31 ёшли аёл М.Б.ни пичоқлаб ўлдирган. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, гап хонанда Дилмурод Далиев ҳақида кетмоқда. Унга кўра, хонанда оилавий жанжал оқибатида аёлга ошхона пичоғи билан бир неча марта зарба берган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хонанданинг яқинларига кўра, Дилмурод Далиев ва марҳумадан икки нафар (2 ёш ва 3 ойлик) фарзанд қолган.

Top