Ўзбекистон | 16:27 / 27.03.2023
11925
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Болалар миллий тиббиёт марказига директор тайинланди 

Мақсуд Саидов Россия, Германия ва Беларусда ишлаган, 2018 йилда Ўзбекистонга қайтганди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тиббиёт фанлари номзоди Мақсуд Арифович Саидов Болалар миллий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

1986 йилда туғилган М.Саидов Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлагач, Россиянинг академик А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги миллий тиббиёт марказида клиник ординатура бўйича таҳсил олган.

2015 йилдан 2018 йилгача ушбу нуфузли тиббиёт марказида врач-кардиохирург сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек, Германия ва Беларуснинг етакчи клиникаларида малака оширган. 

2018 йилда Ўзбекистонга қайтиб, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар кардиохирургияси бўлими мудири сифатида иш бошлаган. 

«Бир неча хорижий тилда эркин мулоқот қила оладиган М.Саидов 2020 йилдан бери Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилоят филиали директори вазифасида ишлаб келаётган эди», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид