“Фарзандларим келажагини ўйлаб ҳам референдумда қатнашаман” – самарқандлик таниқли тадбиркор Хуршид Тўраев
Жомбой туманидаги “Uz Truck and Bus Motors” заводида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда автомобилсозлик саноати ходимлари, тадбиркорлар, ҳарбийлар, спортчилар ва ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан жамоат фаоллари халқимизни 2023 йил 30 апрелда ўтказиладиган референдумга бефарқ бўлмасликка чақирди.
Тадбирда сўзга чиққан таниқли тадбиркор Хуршид Тўраев фаолиятини 23 кишидан бошлаб тўққиз йил ичида уч минг нафарга етказгани ҳақида гапирди.
– 2014 йилда целлофан ишлаб чиқаришни йўлга қўйганимда, ходимларимиз 23 нафарни ташкил этарди. Имкониятлардан фойдаланиб, қурилиш корхонаси фаолиятини йўлга қўйдим. Хорижий инвесторларни жалб қилдик. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида янги бинолар қуряпмиз. Юртимиз равнақи, тадбиркорлик ривожи, ишчи ходимлар ва фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда 3 минг кишилик жамоамиз ва оила аъзоларим билан бирга референдумда фаол иштирок этамиз.
Тарғибот тадбирида шунингдек, спорт, маданият, иқтисодиёт йўналишларида юқори натижаларга эришган инсонлар ўз қарашлари, янгиланаётган Конституциянинг муҳим жиҳатлари ҳақида гапирдилар. Конституция аҳолининг барча қатламига бирдек тегишли бўлиб, бир қатор бўшлиқлар тўлдирилаётганига мисоллар келтирилди.
Ёшлар турли соҳаларда юқори натижаларга эришган инсонлар билан суҳбатлашдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Таниқли санъаткорлар иштирокида галаконцерт ҳам ўтказилди.
Шу мазмундаги учрашувлар, тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Эронга ҳужум чоғида 200 та самолётдан биронтасини ҳам йўқотмади
Жаҳон | 10:31
-
Исроил бутун дунёдаги элчихоналари ва консулликларини ёпди
Жаҳон | 10:27
-
АЭХА: Эроннинг Натанздаги объектида радиация сизиб чиқди
Жаҳон | 10:24
-
Исроилдаги ўзбекистонликларга заруриятсиз кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди
Ўзбекистон | 10:13
Мавзуга оид

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди

15:38 / 10.04.2023
“Санъаткор учун “запрет” деган мудҳиш тушунча бор эди” — Озода Нурсаидова

13:04 / 10.04.2023