Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзачўл тумани ХТБ мансабдорлари давлатга катта миқдорда зарар етказгани аниқланди
ДХХ Халқ таълими бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси материаллари асосида Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Мирзачўл тумани Халқ таълими бўлими фаолиятида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Хусусан, ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид равишда ортиқча синфлар шакллантирилиши, таътил, иш ҳақи ва устама пуллари ортиқча тўланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, умумий ўрта таълим мактабларидаги товар-моддий бойликларда камомадлар мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида давлатга 1 млрд 593 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:43 / 04.02.2026
Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида текширув: миллиардлаб зарар аниқланди
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
17:49 / 30.01.2026
Баҳодир Қурбонов ЎФА президентлигига қайта сайланди
16:57 / 28.01.2026