СЭС соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш маркази ташкил этилади

Фото: KUN.UZ
Вазирлар Маҳкамасининг “Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузурида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида замонавий методикалардан фойдаланган ҳолда олий таълим муассасаларининг санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича умумтаълим дастурлар, ўқув-методик ва норматив материалларни ишлаб чиқиш;
- умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, ўқитишнинг замонавий шакллари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида санитария-эпидемиология соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- тегишли йўналишларнинг ўқув дастурига мос ҳолда ишлаб чиқилган ўқув-методик ресурслар асосида масофадан ўқитишнинг онлайн ва оффлайн шаклларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
- малака оширишнинг таълим жараёни сифати ва натижаларини тизимли таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш;
- биологик хавфсизлик соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан токсиколог, профпатолог, эпидемиолог, бактериолог, вирусолог, паразитолог, энтомолог ва эпизоотолог каби мутахассисларни тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш ва нуфузини ошириш;
- биологик жиҳатдан хавфли объектлардан фойдаланишда биологик хавфсизликни таъминлаш учун кадрлар, шу жумладан маъмурий-техник ходимларни тайёрлаш даражасини ошириш;
- биологик хавфларни таҳлил қилиш, хавфларни бошқариш технологияларини қўллаш каби йўналишларда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
- идоралараро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан биологик тусга эга фавқулодда ҳолатларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича машқлар ва машғулотларни ўтказиш;
- санитария-гигиеник фаолиятнинг самарадорлигини ошириш, санитария-эпидемиология институтларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;
- халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
- марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича параметрларини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган холда тасдиқлаш.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Япония ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун меҳнат бозорини очмоқда
Ўзбекистон | 15:20
-
Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:52
-
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон | 14:51
-
Рақобат қўмитаси қурилишни вақтида тугалламаган қурилиш компаниясига нисбатан иш қўзғатди
Ўзбекистон | 14:42
Мавзуга оид

13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди

11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди

13:52 / 09.08.2024
Ўзбекистонда халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ташкил этилади

09:48 / 13.10.2023