“Келиб қолинг, олиб қолинг – арзон товарлар” 

Шу кунларда аксар телеграм фойдаланувчилари “Мусодара товарлар” ёки “Uzum Market” номли гуруҳларга қўшилиб қоляпти.  

“Мусодара товарлар” номли гуруҳлар битта эмас, бир нечта. Уларнинг админлари гуруҳга божхонада мусодара қилинган товарларни арзон нархларда сотаётганини эълон қилган. Гуруҳдаги нархлар ақл бовар қилмас даражада арзон. Сувтекин товарлар, асосан, идиш-товоқлар ёки маиший техника каби маҳсулотлар эканини кўриш мумкин.  

Фото: Коллаж: Kun.uz 

Гуруҳда ёзиш чекланган ва буюртма учун 50 та одам қўшиш керак бўлади. (айримларида 80-100та). Арзон товарларга учган одамлар гуруҳга кунига юзлаб контактларни қўшишади. Лекин шунда ҳам гуруҳга ёзиб бўлмайди – элликта контакт қўшасизми, юзтами, бот яна бир нечта аъзо қўшишингиз кераклиги ҳақида хабар юборади. 

Гуруҳга ёзиб, буюртма берган тақдирингизда ҳам, бу товарлар етиб келмайди. Чунки уларнинг ўзи йўқ.

Фото: Коллаж: Kun.uz 

Kun.uz билан суҳбатда телеграм фойдаланувчиси Нуриддин Нурсаидов ўзи билан содир бўлган ҳолат ҳақида гапириб берди. 

“Телеграмга кимдир “Uzum Market” деган гуруҳга қўшди. Тепани кўриб чиқдим. Қиммат товарлар арзон нархларда қўйиб ташланган. Админлар “банкрот бўлган корхоналарнинг товарларини арзон сотяпмиз” деб эълон қўйган. Гуруҳга ёзиб бўлмасди. Ёзишга уринсангиз, “буюртма учун гуруҳга 86та одам қўшинг” деган хабар чиқади. Гуруҳ аъзолари тинимсиз одам қўшаётганди. Кузатдим. Бир-икки кундан кейин аъзолари 100га яқинлашгач, гуруҳ номи ўзгарган. Ёзишмалар, эълонлар ўчирилган”, – дейди у.  

Фото: Коллаж: Kun.uz 

Дарвоқе, фирибгарлар “Uzum Market” маркетплейси номидан фойдаланишяпти. Бундай алдовларга учмаслик учун расмий манбаларга таяниш керак. Компаниянинг расмий сайти бор, унда расмий телеграм