Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:39 / 02.04.2023
16581
1 дақиқада ўқилади
Фарғонада март ойида 18 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Фото: Энергетика вазирлиги ахборот хизмати
Фарғона вилоятида март ойи давомида улгуржи истеъмолчилар томонидан 18 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 6 та улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига етказилган умумий зарар миқдори 18,352 млрд сўмни ташкил этган. Жумладан:
- Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида ҳеч қандай ҳужжатларсиз 18,314 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган;
- Ҳозирда қоидабузарларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қонуний баҳо берилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
09:00 / 08.07.2026
Фарғонада қарийб 6 кг «гашиш» мусодара қилинди
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
10:25 / 17.06.2026