Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг ўлими билан тугаган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 27 март куни содир бўлган.
ГАЗ-52 ҳайдовчиси Боботоғ массивида транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган йўлда кетаётиб бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг машина йўлнинг ўнг томонидаги чуқур жарликка тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

















