18:50 / 04.04.2023
7451
Реклама

ЭКО-МАВЗЕ. GoldenHouse’дан ҳаётнинг янгича формати

Фото: GoldenHouse

Замонавий Тошкент тобора ривожланиб, юксалиб бормоқда. Янги турар жой бинолари, мавзелар, туманлар бунёд этилмоқда. Тобора кўпроқ оилалар ўз яшаш шароитини яхшилашга муваффақ бўлмоқда.

Шу билан бирга, шаҳар аҳолиси ва жамоатчилик томонидан бунёдкорларга экология, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, мавжуд дарахтларни асраб-авайлаш, қувват тежамкорлиги, шунингдек, барпо этилаётган иншоотлар сифати борасида янада юқори талаблар қўйилмоқда.

Фото: GoldenHouse

Янги турар жой лойиҳалари ҳудуд сифатини ва улар қурилган ҳудудни яхшилаши керак. Талаб айнан шундай қўйилади.

GoldenHouse компанияси қурилиш бозори етакчиси сифатида ўзининг тутган ўрни ва масъулиятини англаган ҳолда, ўз олдига бутун соҳа йўналишини белгилаб бериш ва замонавий шаҳар аҳолисининг барча талабларига жавоб берадиган маҳсулот яратиш каби вазифасини қўйди.

Эко-девелопмент – компаниянинг яқин истиқболга стратегияси бўлиб, унинг доирасида барча янги лойиҳалар эко-стандартлар ва қурилиш маҳсулоти сифатига юқори талаблар призмаси орқали ўтади.

Assalom Jomiy эко-мавзеи – жаҳон экологик стандартлари асосида ўйланган ва ишлаб чиқилган лойиҳа саналади.

Мазкур мавзе Олмазор туманидаги собиқ Агрегатор заводи ҳудудида Жомий айланасида бунёд этилиб, жойлашган ҳудудга янада кўрк бериб уни сезиларли даражада яхшиламоқда. Лойиҳани собиқ саноат корхонаси ўрнида амалга ошириш GoldenHouse компанияси стратегиясининг бир қисми бўлиб, у ҳудуднинг атроф-муҳит ривожига зарар етказмасдан янги мавзелар қуриш, ташландиқ ҳудудларга янги, янада қулай ҳаёт олиб кириш имконини беради.

Фото: Golden House

Собиқ ишлаб чиқариш цехлари эҳтиёткорлик билан демонтаж қилинади ва чиқарилади. Депрессив ҳудуд ўрнида эса тез орада сокин, ям-яшил ҳовлилар, шинам дам олиш масканлари, спорт майдончалари, турли ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари билан жиҳозланган янги замонавий мавзе пайдо бўлади.

Ҳовлилар ўзига хос эко-стандартлар асосида яратилмоқда. Бу кўкаламзорлаштириш, сояли дам олиш ҳудудлари, ичимлик сув оқадиган фавворалари, автоматик суғориш тизимлари ва ҳавони табиий намлантиришнинг катта ҳажмидир. Бу ерда мевали дарахтлардан иборат боғлар барпо этилиб, аҳоли томонидан гул ва мевали буталар экиш учун жойлар ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳовлиларда қушларни боқиш учун махсус жойлар ва мушуклар учун уйчалар ўрнатилади.

Эко-мавзе аҳолисининг саломатлигини қўллаб-қувватлаш учун ҳовлилар спорт билан шуғулланиш орқали соғлом бўлишга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган очиқ ҳавода профессионал тренажёр ускуналари билан жиҳозланади.

Уйлар иссиқлик ва овоз изоляцияси бўйича барча талабларга риоя қилинган ҳолда монолит яхлит қурилиш технологияси асосида бунёд этилади.

Бу ерда умумий фойдаланиш ҳудудлари - кириш жойлари, зинапоялар ва лифт холларини ёритиш учун қуёш панеллари ўрнатилади. Ёруғликни автоматик тарзда ёқиш/ўчириш учун ёруғлик сенсорлари ҳам ўрнатилади.

Кириш гуруҳларини пардозлашда табиий пардозлаш материалларидан фойдаланилади.

Қувват самарадор технологиялар ва замонавий муҳандислик ечимларидан фойдаланиш атроф-муҳитга зарарли таъсирни минималлаштиради, шунингдек, яшаш қулайлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Хонадонлар тўлиқ таъмирланган ҳолда топширилади, бу бўлажак аҳоли учун кўчиб ўтиш жараёнини шубҳасиз осонлаштиради.

Assalom Jomiy – табиат билан уйғунликда сифатли шаҳар ҳаётига янгича нигоҳ.

Реклама

Top