Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тел-Авивда ҳайдовчи одамларга қарата ўт очди ва машинани улар устига ҳайдади
Исроил ҳукумати Тел-Авивдаги теракт фонида қўшимча полиция ва ҳарбий кучларни сафарбар этиш бўйича кўрсатма берди.
Тел-Авивда 7 апрель, жума куни кечқурун Песах байрамини нишонлаш вақтида фуқароларга автомобиль ва ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужум уюштирилди. Фавқулодда хизматлар маълумотларига кўра, номаълум шахс Кауфман кўчасида ўткинчиларга қарата ўт очган, сўнгра яқин атрофдаги Чарлз Клор боғида оломон устига машина ҳайдаган. Машина ағдарилиб кетган, бироқ, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳайдовчи жабрланувчиларга ёрдам бермоқчи бўлган одамларга қарата ўқ узишда давом этган.
AFP ахборот агентлиги хабар беришича, ҳужумчининг ҳаракатлари натижасида камида бир киши ҳалок бўлган, етти киши яраланган. Унинг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан «зарарсизлантирилди» – Исроилнинг Walla порталига кўра, у воқеа жойида ўлдирилган. Расмий идоралар унинг шахси ҳақида батафсил маълумот бермаяпти, бироқ нашрнинг таъкидлашича, бу 45 ёшли «исроиллик араб» бўлиб, аввалроқ мамлакат хавфсизлик хизматлари эътиборига тушмаган. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган эркак италиялик сайёҳдир.
Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҳодисани «террор ҳужуми» деб атади. Воқеа фонида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху захирадагилар орасидан қўшимча полиция ва ҳарбий кучларни сафарбар қилишга чақирди.
7 апрель куни эрталаб Исроилда навбатдаги ҳужум уюштирилди – Иордан дарёси ҳудудида номаълум шахслар уч аёл бўлган машинага қарата ўқ узди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари версиясига кўра, машинага бошқа машинадан ўт очилган, у бошқарувни йўқотиб, тўхтагач, номаълум шахслар йўловчиларга қарата ўқ узган. Натижада икки қиз — 21 ва 16 ёшли опа-сингиллар ҳалок бўлди, онаси эса шифохонага етказилди. Воқеа содир бўлган ҳудудда назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилган, бироқ ҳужумчиларнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берилмаган.
Песахнинг биринчи куни, 5 апрелда Ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва Исроил хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. ОАВ хабарига кўра, тартибсизликларга полициянинг масжидда пиротехника воситалари, таёқ ва тошлар олиб келган бир гуруҳ ёшларни ҳайдаб чиқариш операцияси сабаб бўлган.
Шундан сўнг, 6 апрель куни Исроил Ливан ҳудудидан ракета зарбаларига учради. Исроил армияси маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудига 34 та ракета учирилган, улардан 25 таси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан муваффақиятли тутиб олинган.
Мавзуга оид
10:45
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026